O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУСОДАРА

Tasnif: Бу арабча сўз muŝādarat(un) шаклига эга (АРС, 432); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: muŝādarat —>мусâдара (мусодара); асли ŝadara феълининг 'кетди' маъноси билан (АРС, 431) ҳосил қилинган III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), араб тилида 'тортиб олиш' маъносини англатади (АРС, 432); ўзбек тилида 'кимнингдир мол-мулкини, бойлигини расмий қарор билан давлат ихтиёрига тортиб олиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I,483).