O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУСТАСНО

Tasnif: Бу арабча сўз асли mustaŝnan шаклига эга (АРС, 114); ўзбек тилига се ундошини с ундошига алмаштириб, сўз охиридаги n товушини ташлаб, ундан олдинги а унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: mustaŝnan —> mustasna —> мустаснâ (мустасно); кўпмаъноли sana феълининг X боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 334), 'истисно қилинган', 'ҳисобдан чиқарилган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 338).