O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУТЕ

Tasnif: Бу арабча сўз mutīъ(un) шаклига эга (АРС, 484) ; ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига алмаштириб, сўз охиридаги айнни ташлаб ва шунинг эвазига чўзиқ ī унлисини е унлисига алмаштириб қабул қилинган: mutīъ —> муте; асли 'бўйсунди' маъносини англатувчи tāъа феълининг (АРС, 483) IV боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 226), 'итоат қилувчи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 484). Бу сўздан ўзбек тилида мутелик мавҳум оти ясалган.