O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУТОЙИБА

Tasnif: Бу арабча сўз асли mutāyibat(un) шаклига эга бўлиб, ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: mutāyibat -мутâйиба (мутойиба); tāba феълининг 'яхши кайфиятли бўлди' маъноси билан (АРС, 487) ҳосил қилинган III боб аник, нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 249), 'кулги уйғатувчи ҳазил гап' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 484).