МУТТАСИЛ
Tasnif: Бу арабча сўз muttasil(un) шаклига эга
(АРС, 892); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: muttasil -> муттасил. Бу сўз 'қўшди' маъносини англатувчи vasala феълидан ҳосил қилинган аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АРС, 892), 'узлуксиз' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 485).