O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУТТАҲАМ

Tasnif: Бу арабча сўз muttaham(un) шак,лига эга (АРС, 914); асли 'хато қилди', 'адашди' маъносини англатувчи vahima феълидан ҳосил қилинган мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб, араб тилида 'айбланувчи', 'гумон қилинувчи' маъноларини (АРС, 914), ўзбек тилида эса 'олди-берди муомаласида нопоклик қилувчи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 485). Бу сўздан ўзбек тилида муттаҳамлик, муттаҳамчилик сўзлари ясалган.