O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУШОИРА

Tasnif: Бу арабча сўз muşāъarat(un) шаклига эга (АРС, 407); ўзбек тилига чўзиқ ā товушини â товшига, фатҳали айн товушини и товушига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: muşāъarat -» мушâира (мушоира). Бу сўз асли şаъаrа феътишинг 'шеър ижод қилишда мусобақалашди' маъносини англатувчи III боб шакли şāъаrа сўзидан ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 247), 'шоирларнинг бир мавзу доирасида шу оннинг ўзида шеър ижод қилиб айтишиш мусобақаси' маъносини англатади (ЎТИЛ, I,486) . Бундай вазндаги музокара, муомала, мушоҳада каби сўзларнинг учинчи бўғинида а унлиси айтилади ва ёзилади, фақат мушоира сўзида и унлисини айтиш ва ёзиш расмийлашган.