O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖИЙИР

Tasnif: ’буриштир-’, ’чимир-’. Мунисхон .. бурнини ж и й и р д и (Абдулла Қаодор). Бу сўз асли қадимги туркий тилдаги ’тўпла-’ маъносини англатган йығ— феълидан -(ы)р орттирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, IV, 273): йығ + ыр = йығир-. Кейин¬чалик сўз' бошланишидаги й ундоши ж ундошига алмашган: йығыр- > жығыр-; сўнгра ғ ундоши й ундошига алмашган (КРС, 278): жыгыр- > жыйыр-; ўзбек тилида ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: жыйыр- > жийир-.