МУҚАДДАМ
Tasnif: Бу арабча сўз muqaddam(un) шаклига
эга (АРС, 627); qadama феълининг 'олдида борди'
маъноси билан (АРС, 625) ҳосил қилинган II боб мажҳулинисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 175), араб тилида бир неча маънони, шу жумладан 'олд томондаги' маъносини (АРС, 627), ўзбек тилида эса 'олдин', 'илгари' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 487). Бу сўз ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади.