O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУҚАДДИМА

Tasnif: Бу арабча сўз асли muqaddimat(un) шаклига эга бўлиб, ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: muqaddimat —>муқаддима; qadama феълининг 'олдида борди' маъноси билан (АРС, 625) ҳосил қилинган II боб аниқ нисбат сифатдошидан (УАЯ, 567) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), ўзбек тилида 'бошланғич қисм', 'сўзбоши' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 487).