O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУҲИТ I

Tasnif: Бу арабча сўз muhīt(un) шаклига эга (АРС, 202); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига, итқи ундошини т ундошига алмаштириб қабул қилинган: muhīt -> муҳит; hata феълининг 'атрофини ўради' маъносини англатадиган IV боб шаклидан (АРС, 202) ҳосил қилинган аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 225), 'ҳаёт, фаолият кечадиган табиий, ижтимоий шароит' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 488).