O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУҲИТ II

Tasnif: Бу арабча сўз muhīt(un) шаклига эга (АРС, 202); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига, итқи ундошини т ундошига алмаштириб қабул қилинган: muhīt муҳит; hata феълнинг 'атрофини ўради' маъносини англатадиган IV боб шаклидан ҳосил қилинган аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 225), дастлаб 'қуруқликнинг атрофини ўраб олган катта сув' маъносини англатган бўлиб, кейинчалик 'океан' маъносини англата бошлаган (ЎТИЛ, I, 488). Ўзбек тилида бу сўз эркак кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади.