O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУҲОКАМА

Tasnif: Бу арабча сўз muhākaraat(un) шаклига эга (АРС, 188); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чузиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: muhākamat -> муҳâкама (муҳокама); асли кўпмаъноли hakama феълининг 'қарор чиқарди' маъноси билан (АРС, 187) ҳосил қилинган III боб масдари бўлиб (АТГ,247), 'кишилар орасида бирор масалани ҳал этиш мақсади билан ўтказиладиган фикр алмашув' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 488). Бу сўз билан ўзбек тилида муҳокама қил- қўшма феъли тузилган.