O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУҲОФАЗА

Tasnif: Бу арабча сўз muhāfazat(un) шаклига эга (АРС, 183); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, изғи ундошини з ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини таъкидлаб қабул қилинган: muhāfazat -> муҳâфаза (муҳофаза); кўпмаъноли hafiza феълининг 'ҳимоясига олди', 'сақлади' маъноси билан (АРС, 182) ҳосил қилинган III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), 'сақлаш', 'қўриқлаш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 488).