МУҲТАРАМ
Tasnif: Бу арабча сўз muhtaram(un) шаклига
эга (АРС, 169); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб- қабул қилинган: muhtaram -»муҳтарам; haruma феълининг 'иззат-икром кўрсатди' маъносини англатувчи VIII боб шаклидан (АРС, 168) ҳосил қилинган мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 310), 'юксак ҳурмат-эҳтиромга сазовор' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 488). Бу сўз ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади.