O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУҲТОЖ

Tasnif: Бу арабча сўз muhtāç(un) шаклига эга (АРС, 200); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: muhtāç -» муҳтâж (муҳтож); 'етишмовчилик юзага келди' маъносини англатувчи havvaça феълининг (АРС, 199) VIII боб шаклидан ҳосил қилинган аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 312), 'бирор зарур нарсага эҳтиёжманд' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 489). Бу сўздан ўзбек тилида муҳтожлик мавҳум оти ясалган.