O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МЎЪЖИЗА

Tasnif: Бу арабча сўз muьçizat(un) шаклига эга (АРС, 499); ўзбек тилига и унлисини ў унлисига алмаштириб, айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: muьçizat-> мўъжиза; ъаçаzа феълининг 'ақл бовар қилмайдиган даражадаги ишни амалга оширди' маъносини англатувчи IV боб шаклидан ҳосил қилинган аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 225), 'ақл бовар қилмайдиган ҳодиса' маъносини англатади (ЎТИЛ, I,490).