O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НАБИ

Tasnif: Бу арабча сўз 'баланд бўлди' маъносини англатувчи nabāьа феълининг 'пайғамбар бўлди' маъноси билан ҳосил қилинган масдар бўлиб (УАЯ, 568), nabiyy(un) шаклига эга (АРС, 779); ўзбек тилига сўз охиридаги уу товушларини ташлаб қабул қилинган: nabiyy -> наби. 'Пайғамбар', 'Оллоҳнинг хоҳишини бандаларига етказувчи' маъносини англатадиган бу сўзни эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатиш нотўғри (ЎТИЛ, I, 491).