O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НАЗАРИЙ А

Tasnif: Бу арабча сўз nazariyyat(un) шаклига эга (АРС, 812); ўзбек тилига изғи ундошини з ундошига алмаштириб, таркибидаги уу товушларидан бирини ва сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қйлинган: nazariyyat -» назарийа (назария); асли nazara феълининг I боб масдари nazar(un) сўзидан (УАЯ, 568) -iyyat(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (УАЯ, 501), 'воқеа-ҳодисалар ҳақидаги умумлашма фикр', 'фикрлашга асосланган билим' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 492). Бу сўздан ўзбек тилида назариячи шахс оти ясалган; изоҳли луғатга шундай маънони англатувчи деб назариётчи сўзининг киритилгани ўринли эмас (ЎТИЛда назариёт сўзини бермай тўғри қилинган).