O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НАЗЗОРА

Tasnif: Бу арабча сўз асли nazzārat(un) шаклига эга бўлиб, ўзбек тилига изғи ундошларини з ундошларига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: nazzārat-> наззâра (наззора); асли nazara феълининг 'қаради' маъноси билан (АРС, 810) ясалган nazzar(un) шахс отидан (УАЯ, 498) -at(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (УАЯ, 500), 'диққат билан қараш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 493). Бу сўз мустақил қўлланмайди, шеъриятда наззора қил- қўшма феъли таркибида ишлатилади.