O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НАСИЙА

Tasnif: Бу арабча сўз nasībat(un) шаклига эга (АРС, 797); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига, фатҳали ҳамзани уа товушларига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: nasībat-* насийа (насия); асли nasaba феълининг 'кредитга берди' маъноси билан (АРС, 797) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб, 'кредитга сотиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 496).