НАСИМ
Tasnif: Бу арабча сўз nasīm(un) шаклига эга (АРС,
801) ; ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: nasīm -> насим; nasama феълининг 'шабада эсиб турди' маъноси билан (АРС, 800) ҳосил қилинган I боб масдари б ў,ли б (АТГ, 143), 'шабада' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 496). Ўзбек тилида бу сўз эркак кишининг атоқли оти сифатида, насима муаннас шакли эса аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.