O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НАШРИЙОТ

Tasnif: Бу арабча сўз асли naşriyyāt(un) шаклига эга бўлиб, ўзбек тилига таркибидаги уу товушларидан бирини ташлаб, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилкнган: naşriyyāt -> нашрийâт (нашриёт); нашр сўзидан (қ.) -иййат(ун) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (АТГ, 370), 'натр этиш билан шуғулланувчи муассаса' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 499). Бу сўздан ўзбек тилида нашрийотчи ('нашриёт ходими') сўзи ясалган.