O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НАҲС

Tasnif: Бу арабча сўз nahs(un) шаклига эга (АРС, 788) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: nahs —» наҳс; 'бахтсиз, омадсиз бўлди' маъносини англатувчи nahasa феълидан (АРС, 733) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ,142) , араб тилида 'бахтсизлик', 'омадсизлик' маъносини англатади (АРС, 788); ўзбек тилида бу сўз 'ғусл қилмаганлик', 'нопоклик' маъносини англатади. Изоҳли луғатда бу сўз сифат (белги маъносини англатувчи сўз) тарзида изоҳланган (ЎТИЛ, I, 500). Наҳс сўзи сўзлашув тилида нас тарзида ҳам талаффуз қилинади.