O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НИЗО

Tasnif: Бу арабча сўз nіzāъ(un) шаклига эга (АРС, 795); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги айнни ташлаб қабул қилинган: nіzāъ -> низâ (низо); кўпмаъноли nаzаъа феълининг 'тортишди', 'курашди' маъносини англатувчи nаzаъа III боб шаклидан (АРС, 794) ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 247), 'тортишув', 'келишмовчилик' каби маъноларни англатади (ЎТ14Л, I, 502). Бу сўздан ўзбек тилида низоли сифати, низолаш- феъли ясалган.