O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖИНГАЛАК

Tasnif: ’ҳалқа шаклида буралган’. Раъно томорҳада .. жингалак юнгли қўзичоғига майса юлиб бераётган эди (Ҳаким Назир). Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’бурма’ маъносини англатган чим отидан (ДС, 146: чимсиз 'без морщин') -га қўшимчаси билан ясалган феълга -л қўшимчасини қўшиб ясалган ва унга кичрайтириш маъносини ифодаловчи -(а)к қўшимчаси қўшилган; кейинчалик ч ундоши ж ундошига, м ундоши н ундошига алмашган: [(чим + га = чимга-) + л = чимгал] + ак = чимгалак > жингалак.