O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НУРОНИЙ

Tasnif: Бу арабча сўз nurāniyy(un) шаклига эга (АРС, 838); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: nurāniyy —> нурâний (нуроний). Бу сўз асли nur (нур) сўзидан (қ.) -aniyy(un) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ,49), араб тилида 'нур таратувчи' маъносини (АРС, 838), ўзбек тилида эса кекса кишига нисбатан ишлатилиб, 'юзидан нур ёғилиб турувчи', 'файзли' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 513).