НУСХА
Tasnif: Бу арабча сўз nusxat(un) шаклига эга (АРС,
799) ; ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: nusxat > нусха; кўпмаъноли nasaxa феълининг 'кўчирма олди' маъноси билан (АРС, 799) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'бирор
асардан олинган кўчирма' маъносини англатади (ЎТИЛ,1, 514).