НУҚСОН
Tasnif: Бу арабча сўз nuqšān(un) шаклига эга
(АРС, 825); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган:
nuqsān -> нуқсон; naqasa феълининг 'камчиликка эга бўлди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'камчилик' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 514). Бу сўздан ўзбек тилида нуқсонли сифати ясалган.