O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОДАТ

Tasnif: Бу арабча сўз ъaudat(un) шаклига эга (АРС, 548); ўзбек тилига аи дифгонгили айн товушини а товушига алмаштириб қабул қилинган: ъaudat адат(одат). Бу сўз асли ъada феълининг 'доимий кўникмага айланди' маъносидан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АРС, 547), 'доимо амал қилинадиган кўникма', 'удум' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1, 521). Бу сўзнинг одатда, одатдаги, одатдагидек, одатдагича шакллари равиш маъносини англатувчи сўзлар сифатида ишлатилади: бу сўздан -лан қўшимчаси билан одатлан-феълй ясалган, урф-одат жуфт сўзи (қ.) тузилган.