O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОЛИМА

Tasnif: Бу арабча сўз олим сўзининг (қ.) -ат(ун) қўшимчаси билан ҳосил қилинган муаннас шакли бўлиб (АТГ, 29), ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: олимат олима; 'фаннинг бирор соҳаси бўйича чуқур билимга эга аёл', 'чуқурэ илмий тадқиқот олиб боришга қодир аёл' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 532). Олима сўзи аёл кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади.