O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОМОНАТ

Tasnif: Бу арабча сўз ьamānat(un) шаклига эга (АРС, 45); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани, шунингдек чўзиқ ā товушини ҳам â товушига алмаштириб қабул қилинган: ьamānat —> âманат (омонат). Тожик тилида бу сўзнинг бошланишидаги фатҳали ҳамза аслига яқин а товушига алмаштирилган (ТжРС, 25); ўзбек тилида бу товуш, омон сўзида қилинганидек (қ.), а товушига алмаштирилган. Омонат сўзи асли 'хавф-хатардан холи бўлди' маъносини англатувчи ьаmīnа феълининг I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'ишончлилик' маъносини, шу маънодан ўсиб чиққан 'сақлаш учун ишониб топширилган нарса' маъносини ва бошқа маъноларни англатади (АРС, 45). Ўзбек тилида юқоридаги иккинчи (от) маъноси билан ишлатилади; бундан ташқари, худди тожик тилида бўлганидек, омонат сўзи 'вақтинча', 'мустаҳкам бўлмаган' каби сифат маъноларини англатишга ҳам хизмат қилдирилган (ЎТИЛ, I, 536). Омонат сўзининг 'сақлаш учун ишониб топширилган' маъноси билан омонат кассаси бирикмаси тузилган, шу бирикма асосида омонатчи оти ясалган.