O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РАБ (Б)

Tasnif: Бу арабча сўз rabb(un) шаклига эга (АРС, 281); 'парвариш қилди' маъносини англатувчи rabba феълининг I боб масдари бўлиб (АРС, 281), тўғри маъносида 'хўжайин' маъносини, кўчма маънода эса 'тангри' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 611). Раббано сўзи раб(б) сўзининг I шахс кўилик эгалик қўшимчасини олган шакли бўлиб (АТГ, 66), 'тангримиз' маъносини билдиради (ЎТИЛ, I, 611).