O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РОҲИЛА

Tasnif: Бу арабча сўз rāhilat(un) шаклига эга (АРС, 290); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t ундошини ташлаб қабул қилинган: rāhilat-> рâҳила (роҳила); 'йўлга чиқди' маъносини англатувчи rahala феълининг I боб аниқ нисбат сифатдоши шакли rahil(un) сўзидан (АРС, 290) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), асли 'миниб юр иладиган урғочи туя' маъносини англатади (АРС, 290). Родила сўзи ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади (Сафар чоғида туғилган гўдакка исм сифатида берилса керак).