O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИГНА

Tasnif: ’тикиш учун хизмат қиладиган боши найзали, охири кўзли металл асбоб’. Бувим ҳали ҳам игнан и н г кўзидан ҳеч қийналмай ип ўтказаверадилар. Бу от асли қадимги туркий тилдаги ’ёпиштириб зич тикилган’ маъносини англатган йиги сифатидан (Девон, III, 32) -на қўшимчаси билан ясалган: йиги + нä. Кейинроқ ўзбек тилида иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган: йигинä > йигнä (Қадимги туркий тилда г ундоши и ундошига алмашган йинна шакли ҳам мавжуд бўлган: Девон, I, 381); сўз бошидаги й талаффуз қйлинмай қўйган: йигнä> игнä. Сўзлашув нутқида йигнä сўзи таркибидаги г ундошини й ундошига алмаштириб йийнä шаклида, бу сўз бошидаги й ундошини н ундошига алмаштириб нийна шаклида, бу сўз таркибидаги й ундошини ташлаб нина шаклида ишлатиш ҳам мавжуд; игнä сўзи таркибидаги г ундоши й ундошига алмаштирилиб ийнä шаклида ҳам ишлатилади.