O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САБО

Tasnif: Бу арабча сўз šabā(un) шаклига эга (АРС,428); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: šabā-сабâ-сабо; šаbа феълининг 'интилди' маъноси асосида (АРС,428) хосил қилинган 1 боб масдари бўлиб (АТГ,145), араб тилида 'шарқдан эсган шамол' маъносини англатади (АРС, 428); ўзбек тилида бу сўз 'тонгги майин шамол маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ,11,6).