O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САБОҚ

Tasnif: Бу арабча сўз асли sabāq(un) шаклига эга (АРС, 345); тожик тилига шу шаклида ўзлашган (ТжРС,332); ўзбек тилида қ ундоши олдидаги ā унлиси â унлига алмаштирилган: sabāq —> сабâқ (сабоқ); асли 'ким ўзарга тортишди' маъносини англатувчи sabaqa феълидан (АРС, 345) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'тортишув ғолибига бериладиган мукофот' маъносини англатади (АРС, 345), тожик тилида бу сўз 'дарс', 'машғулот' маъносини англатади (ТжРС, 332); кўринадики, бу сўз ўзбек тилига тожик тилидан олинган бўлиб, 'дарс', 'ибрат бўладиган, кўзни очадиган воқеа' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 6).