O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САБОҲ

Tasnif: Бу арабча сўз sabāh(un) шаклига эга (АРС, 427); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: sabāh —> сабâҳ (сабоҳ), 'эрта турди' маъносини англатувчи sabaha феълидан (АРС, 427) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'тонготар пайт' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 6).