O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САЛОҲИЙАТ

Tasnif: Бу арабча сўз salāhiyyat(un) шаклига эга (АРС, 443); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб, таркибидаги бир у товушини ташлаб қабул қилинган: salāhiyyat-» салâҳийат (сало- ҳият); салоҳ сўзидан (қ.) -иййат(ун) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (АТГ, 370), араб тилида 'лойиқлик', 'мақсадга мувофиқлик', 'ваколатлилик', 'имкониятлилик' маъноларини англатади (АРС, 442); ўзбек тилида бу сўз 'юксак қобилият-имкониятларга эгалик' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 16). Бу сўздан ўзбек тилида салоҳийатли сифати ясалгшт.