O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

И ЗЛА

Tasnif: ’ахтар, қидир-’. Укамни и з л а б юрибман. Бу феъл қадимги туркий тилда ’бирор нарсадан қолган нишона (ботиқ жой, кир кабилар)’ маъносини англатувчи ы:з отининг (ЭСТЯ, I, 646) из шаклидан -лä қўшимчаси билан ясалган: из + лä = излä- (ДС, 216). Дастлаб ’изидан ахтар-’ маъносини англатган, кейинчалик маънода кенгайиш воқе бўлиб, умуман ахтаришни англата бошлаган. Ўзбек тилида бу феъл иста- шаклида ҳам ишлатилади (Укамни и с т а б юрибман), бунда -лä қўшимчасининг -тä шакли қўшилиши билан из сўзи охиридаги з ундоши с ундошига алмашган: из + та > иста- II.