O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САМАР

Tasnif: Бу арабча сўз samar(un) шаклига эга (АРС, 113) ; ўзбек тилига се ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: samar -> самар; 'мева (ҳосил) берди' маъносини англатувчи samara феълининг (АРС, 113) I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'турли мевалар', 'фойда', 'натижа' маъноларини англатади (АРС, 113); бу сўз ҳозирги ўзбек тилида деярли ишлатилмайди (ЎТИЛ, II, 17).