O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САНОАТ

Tasnif: Бу арабча сўз sināьat(un) шаклига эга (АРС, 446); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, i унлисини а унлисига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, фатҳали айн товушини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: sināьat —» санâат (саноат); кўпмаъноли sаnаъа феълининг 'ишлаб чиқарди' маъноси билан (АРС, 446) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'касб', 'машғулот', 'ишлаб чиқариш' каби маъноларни англатади (АРС, 446); ўзбек тилига 'ишлаб чиқариш' маъноси билан олинган (ЎТИЛ, II, 19).