O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САТҲ

Tasnif: Бу арабча сўз sath(un) шаклига эга (АРС, 357) ; ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: sath -» сатҳ; кўпмаъноли sataha феълининг 'текис қилди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АРС, 357), 'юза', 'устки текис қисм' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 27).