O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САФРО

Tasnif: Бу арабча сўз safrāьu шаклига эга (АРС, 440); ўзбек талига сад ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги даммали ҳамзани ташлаб қабул қилинган: safrāьu —> сафрâ(сафро); safara фе'ьлининг 'сариқ ранг берди' маъноси билан (АРС, 439) ясалган asfaru аслий сифатининг муаннас шакли бўлиб (АРС, 439; АТГ, 43), асли 'сариқ (ранг)' маъносини, отлашиб 'жигарда ҳосил қилинадиган сариқ рангли суюқлик, зарда' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 28).