O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СИЙОСИЙ

Tasnif: Бу арабча сўз siyāsiyy(un) шаклига эга (АРС, 382); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: siyāsiyy —> сийâсий (сиёсий); сийосат сўзи охиридаги -ат қисмини ташлаб, қолган қисмига -ийй(ун) қўшимчасини қўшиб ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 49), 'сиёсат билан боғлиқ', 'сиёсат соҳасидаги' каби маънони англатади (ЎТИЛ, II, 44).