O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИЙМАН

Tasnif: ’андиша қилиб тортин-’. Йўлчи .. патни с га кетма-кеш қўл узатаверишга и й м а н а р эди (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони ва бошқа маъноларни ҳам англатган бу феъл асли айман- тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, I, 249; ДС, 30), ўша даврлардаёқ сўз бошланишидаги а унлиси е унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига (ЭСТЯ, I, 249; ДС, 167), ўзбек тилида эса е унлиси и унлисига алмашган. Бу сўз асли маъноси аниқланмаган ай сўзидан -ма қўшимчаси билан ясалган феълга ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (қиёсланг: ЭСТЯ, I, 250): (ай + ма = айма-) + н = аймäн- > еймäн- >иймäн-.