O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУЛХ

Tasnif: Бу арабча сўз sulh(un) шаклига эга (АРС, 443) ; ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: sulh ^ сулҳ; salaha феълининг 'тартибли бўлди' маъноси билан (АРС, 442) ҳосил қилинган I. боб масдари бў.либ (УАЯ, 568), 'уруш-жанжални (яъни тартиб бузилишини) тўхтатиш тўғрисидаги келишув' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 84).