O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТААССУРОТ

Tasnif: Бу арабча сўз taьassurat(un) шаклига эга (АРС, 24); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига, се товушларини с товушларига; чўзиқ а унлисини а унлисиг'а алмаштириб қабул қилинган: taьassurat —> таассурат (таассурот). Бу сўз асли 'таъсир ўтказди' маъносини англатувчи ьasara феълининг (АРС, 23) V боб масдаридан -at(un) қўшимчаси билан ҳосил қилинган кўплик шакли бўлиб (АТГ, 39), араб тилида 'таъсирчанлик' маъносини (АРС, 24), ўзбек тилида эса 'бирор нарсанинг таъсири билан юзага келган фикр, ҳис-туйғулар' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 101). Сўзлашув тилида бу сўз таъсирот тарзида ҳам талаффуз қилинади. Бу сўзнинг изоҳли луғатда 'таъсир, таъсирлар' деб талқин қилингани нотўғри (ЎТИЛ, II, 143).