O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАБАҚ

Tasnif: Бу арабча сўз асли tabaq(un) шаклига эга (АРС, 469); ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига алмаштириб қабул қилинган/: tabaq -> табак;; асли 'ўради', 'беркитди' маъносини англатувчи tabaqa феълидан (АРС, 468) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'қопқоқ', 'ликоп', 'патнис' маъноларини англатади (ПРС, 333); ўзбек тилида 'босма лист' маъносини англатувчи термин сифатида ишлатилади (ЎТИЛ, И, 102).