O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАБАҚА

Tasnif: Бу арабча сўз tabaqat(un) шаклига эга (АРС, 469); ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: tabaqat -» табақа; асли 'беркитди', 'ўради' маъносини англатувчи tabaqa феълидан (АРС, 468) ҳосил қилинган tabaq(un) I боб масдаридан -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), араб тилида 'қатлам', 'этаж', 'босқич', 'синф' каби маъноларни англатади (АРС, 469); ўзбек тилида бу сўз 'эшик, дераза кабиларнинг ҳар бир очилиб-ёпиладиган қисми' маъносини, шунингдек 'аҳолининг ижтимоий тоифаси' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 102). Бу сўздан ўзбек тилида табақалан- , табақалаш-феъллари ясалган. Сўзлашув тилида бу сўз тавақа тарзида ҳам талаффуз қилинади.